Дин азалдан инсоннинг Тангри билан алоқа қилишга эхтиёжидир. Ислом дини эзгулик манбаидир. Ҳозирги кунда жаҳонда баъзи ғаламислар томонидан ислом дини ҳақида турли нотўғри фикрлар тарқатилаётгани, террорчилик каби иллатларни айни пайтда бевосита ислом динига боғлаб, муборак динимиз ва мусулмонларга нисбатан нафрат ўтини ёқишга уринаётгани ҳеч кимга сир эмас, ваҳоланки муқаддас динимиз ҳар қандай ёвузликни инкор этади ва ўзаро аҳил – иноқ ва иттифоқлик билан ҳаёт кечиришга, соф инсоний фазилатлар, гўзал ахлоқ – одоб, маънавий комиллик каби фазилатларга даъват этади. Бу борада Президентимиз И. А. Каримовнинг ушбу сўзларини эслашимиз жоиз: “Ислом дини – бу ота – боболаримиз дини, бу биз учун ҳам иймон, ҳам ахлоқ, ҳам диёнат, ҳам маърифат эканлигини унутмайлик у